UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади 0 18:17Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди 0 17:52"Мендан бошқа ҳеч ким Мерабни нокаут қила олмайди" - Шон О’Мэлли 0 17:26"Головкинда ҳеч қачон катта ғалабалар бўлмаган" - Райан Гарсия 0 17:02Илия Топурия жангларга қайтаётганини маълум қилди 0 16:38Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади 0 16:16"Ишончим комилки, мен навбатдаги даъвогарман". Ульберг Перейра билан жанг ҳақида гапирди 0 15:53Алекс Перейра нега биринчи жангда Анкалаевга ютқазганини тушунтирди 0 15:26Царукян: "Фақат мен Топурияни енгишга қодирман" 0 15:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди 0 14:39Ғиёсов билан эҳтимолий тўқнашуви айтилган Мэнни Пакьяо навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 14:17МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи 0 13:55"Ҳаммаси бошқача бўлади". Пётр Ян Двалишвили билан жанг қилишга рози 0 13:32Даниэль Дюбуа даъвогарлик жангига рози бўлди, ғолиб Усикка қарши жанг қилади 0 13:10Арман Царукян нима учун Хукер билан жангга рози бўлганини айтди 0

04 авг 08:42
Янгиликлар

Токио-2020

Олимпиадани 25.000дан зиёд ОАВлари ходимлари ёритади

5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларини 25.000 нафардан зиёд оммавий ахборот воситалари ходимлари бевосита воқеа жойидан ёритиб боради.

Олимпия ўйинларининг асосий медиа маркази Барра кластерида жойлашган бўлиб, бу ерда ижодкорларни тўла-тўкис фаолият олиб боришлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Медиа марказида, шунингдек, банк, кафе, магазинлар кеча-кундуз журналистлар учун хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир спорт иншоатида матбуот анжуманларини ўтказиш учун махсус жойлар ҳозирланган. 

Дунёнинг кўплаб етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари қаторида Ўзбекистондан ҳам бир қатор журналист, тасвирчи ва фотомухбирлар XXXI ёзги Олимпия ўйинларини бевосита воқеа жойидан ёритиб боришяпти.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Олимпия ўйинларида 70 нафар спортчимиз спортнинг 16 турида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Ниятимиз Ўзбекистон спортчиларининг зафарли одимлари сарҳад билмасин.

Шавкат Жалилов, Анвар Ильясов, Рио-де-Жанейро шаҳридан махсус тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг