UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0 12:04Энди Маррей Женева турнирининг стартидаёқ ютқазиб қўйди 0 11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0

20 июн 10:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиаданинг бокс йўлланмалари қайси вазнларда ва қай тартибда ўйналиши эълон қилинди

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда кўриб чиқилган дастлабки масала келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг йўлланмалари қай тартибда тақсимланиши бўлди.

Унга кўра, Токио-2020 Олимпиадасида бокс баҳслари учун эркаклар ўртасида -52, -57, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91 килогармм вазн тоифалари амал қилади. Аёллар ўртасида эса -51, -57, -60, -69 ва – 75 килограмм вазн тоифалари бўйича жанглар олиб борилади.

Осиё-Океания минтақаси учун жами 63 та лицензия ажратилиб, улардан 41 таси эркаклар, 22 таси аёллар бокси ўртасида тақсимланади. Олимпия вазн тоифаларида қитъалар учун турли миқдорда йўлланмалар ажратилди. Масалан, бизнинг минтақамизда -52, -57 ва -63 кг килограмм вазн тоифаларига 6 тадан, -69, -75 ва -81 кг вазн тоифаларига 5 тадан, -91 ва +91 кг вазн тоифалари учун 4 тадан ўрин ажратилган. Аёллар тоифасида эса -51 кг вазн учун 6 тадан, қолган категорияларга 4 тадан ўрин берилди.

Олимпиада учун саралаш турнирлари келаси йилнинг январь-май ойларида ўтказилиши белгиланди. Бу оралиғда 4 та қитъавий ва 1 та жаҳон миқёсида саралаш турнирлари ўтказилади. Ҳозирча саралаш мусобақа мезбонлари эълон қилинмаган. Январь-апрель оралиғида барча қитъалар бўйлаб минтақавий саралаш турнирлари ўтказилса, унда йўлланма ололмаганлар учун 2020 йилнинг май ойида жаҳон миқёсидаги лицензион мусобақа бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида бокс беллашувлари 25 июль-9 август кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг