08 июл 08:41
Янгиликлар
“Олимпия келажаги”. Таэквондо WTF беллашувларида Сурхондарё терма жамоаси ғолиб бўлди
Иқтидорларни кашф этиш, терма жамоа учун янги номларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақа ҳудудларга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Ҳудуд босқичида муваффақиятли иштирок этган терма жамоалар эса ҳал қилувчи финал баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишганди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, селекция ишларини мустаҳкамлаш, оммавийликни кўтариш мақсадида таэквондо баҳсларида саралаш босқичида муваффақиятли қатнашган иккитадан терма жамоа финал босқичига таклиф қилинди. Демак, спортнинг ушбу тури бўйича совринли ўринлар учун 8та терма жамоа кураш олиб борди. Кеча бошланган беллашувлар якунига кўра, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти жамоалари ҳал қилувчи финал босқичига етиб боришди.
Бугун эса пойтахтимизда таэквондо WTF ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида финал бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳслар олдидан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқар экан, мусобақанинг қай даражада аҳамиятли эканлиги, ушбу турнир орқали янги номлар кашф этилаётганини маълум қилиб, иштирокчиларга омад тилади.
Фикрлар