UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0

09 июл 11:52
Янгиликлар

Тадбирлар

“Олимпия куни” 2.5 миллион ҳамюртимизни бирлаштирди

Теглар :  Олимпия куни
6 июль Ўзбекистонда “Олимпия куни” сифатида кенг нишонланди.

Аҳамият беринг, Республикамиз тарихида ҳали бундай катта масштабдаги спорт тадбири ўтказилмаган.

Тадбир 6 июль санасига белгиланган бўлса-да, мазкур байрамни нишонлаш Республикамиз вилоятларида бир неча кун муқаддам бошланиб кетган эди. Жумладан, дастлаб Бухоро вилояти Арк қўрғонида “Олимпия куни” доирасида 10 минг киши иштирокида оммавий спорт тадбири ўтказилди.

Шундан сўнг “эстафета таёқчаси” Самарқанд, Хоразм, Андижон, Қашқадарё ва бошқа вилоятларига навбати билан ўтиб борди.

Мазкур спорт тадбири Тошкентдан Термизгача, Хонабод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларигача бўлган жойдаги деярли ҳар бир оилага кириб борди. Шу боис ҳам ортда қолган ҳафтани Олимпия ва спорт ҳафталиги сифатида тарихда қолди, дея бемалол айта оламиз. Зеро, бир неча кун мобайнида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман марказларида Олимпизм ғояларини, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбир доирасида йирик саноат корхоналаридан тортиб ёзги болалар оромгоҳлари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган кўплаб ташкилотлар ҳам фаол иштирок этишди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу йилги “Олимпия куни” бутун Республикамиз бўйлаб 2.5 миллион кишини спорт тарғиботи, Олимпизм ғояси йўлида бирлаштирди.

Жумладан, Тошкентда ўтган оммавий спорт тадбири ҳам пойтахтимиз аҳолиси учун чинакам байрамга айланди. Боғлардаги кўнгилочар тадбирлар, марказий хиёбондаги отлар паради, “Ҳумо арена”даги концерт минглаб ҳамшаҳарларимизга олам-олам қувонч улашди.

6 июль куни “Ҳумо арена”да ўтган катта концерт дастури эса мамлакатимизда ўтган Олимпия ва спорт ҳафталигининг мантиқий якуни бўлди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам оммавий спорт тарғиботи йўлида қатор спорт тадбирларини ташкил этишда давом этади. Режага кўра, ҳамюртларимиз учун истироҳат боғларида турли мусобақалар, спортимиз юлдузлари иштирокида маҳорат сабоқлари, кўргазмали чиқишлар ташкил қилиш дастурга киритилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг