UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0

27 ноя 16:16
Янгиликлар

Стол тенниси

Олимпия ўйинлари ғолиби Тошкентда маҳорат дарсларини ўтказди

Теглар :  Стол тенниси
Олимпия ўйинлари ғолиби Сеико Исеки мамлакатимизда ўтаётган япон спорт ҳафталиги доирасида Учтепа туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол тенниси бўйича семинар ва маҳорат дарсларини ўтказди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур семинарда соҳа ходимлари, мураббий ва спортчиларимиз иштирок этишди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Семинар доирасида, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ҳамда Сеико Исеки келгусидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда стол тенниси спорт турини жадал ривожлантириш борасида Япония тажрибасидан фойдаланиб, келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича келишиб олди.

Қайд этиш лозим,япониялик мутахассис 27 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ёш стол теннисчилари билан учрашиб, маҳорат сабоқларини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг