UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

19 окт 10:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинларидаги кутилмаган воқеалар

Агар Олимпиаданинг барча анъаналари ва қоидаларига қатъий роия қилиниши шарт бўлса, Финляндиянинг пойтахти – Хельсинки ҳозиргача 1952 йилги Олимпия ўйинлари билан хайрлашмаган бўлиб чиқади.

Ҳамма гап шундаки, Халқаро олимпия қўмитасининг ўша вақтдаги президенти Зигфрид Эдстрем ёпилиш маросимидаги хайрлашув нутқида ҳаяжонга берилиб кетиб, амалда ўзидан талаб қилинадиган ягона жумла – “XV Олимпия ўйинларини ёпиқ деб эълон қиламан” деган сўзларни айтишни унутиб қўйган. Кейинчалик бу хатони сезиб қолишган, аммо ҳеч нарса ўзгармай қолаверган.

1956 йилда навбатдаги Олимпия ўйинларининг мезбони Австралиянинг Мельбурн шаҳри бўлган. Бу Олимпиаданинг медаллари Ўйинлар расман очилмасдан аввал ўйналган биринчи ва охирги Олимпиада бўлгани билан ёдда қолган.

Бунинг сабаби оддийгина – Австралия маъмурлари мамлакатга ҳайвонларни, шу жумладан отларни олиб киришни чегаралаш тўғрисидаги миллий қонунларини бекор қилишни унутиб қўйишган. Шу сабабли от мусобақаларини ўтказиш хавф остида қолган. Халқаро олимпия қўмитаси ноилож Олимпия ўйинлари дастуридаги от спорти мусобақаларини Швецияда ўтказишга қарор қилган. Бу мусобақалар Олимпия ўйинлари очилишидан олдин ўтказилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг