UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

18 мар 09:26
Янгиликлар

Бошқалар

Олимпия шон-шуҳрати музейи замонавий қиёфа касб этади, гимнастикачилар мажмуаси ҳам таъмирланади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Олимпиада ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида давлатимиз байроғини юқори кўтаришга қодир бўлган спортчиларни тайёрлаш йўлида изчил ишлар амалга ошириб келинаётир.



Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, вазир ўринбосари Нодир Муротов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов Тошкент шаҳридаги Олимпия шон-шуҳрати музейи ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб мутасаддилар Олимпия шон-шуҳрати музейини бориб кўришди. Бу ерда ҳозирги пайтда рконструкция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур музей дунёдахудди шундай бешта музейнинг биридир. Музей 1996 йилда барпо этилган. Шундан бери ўз кўринишини асл ҳолича сақлаб қолган ушбу даргоҳни янгича услубда таъмирлаш бўйича топшириқ берилган.

"Чорак асрдан бери фаолият олиб бораётган Олимпия шон-шуҳрати музейини замонавий кўринишга келтириш, жаҳон стандартларига мос равишда, сифатли қилиб таъмирлашимиз лозим. Негаки бу музейда ўзбек спортининг шонли ғалабалари акс этган. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси бу борада музейга амалий кўмак беришга келишиб олди”, - деди Равшан Эрматов.

Ўрганиш давомида музей раҳбариятига таъмирлаш жараёнида нималарга аҳамият қаратиш кераклиги борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, мутасаддилар пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган Ўзбекистон Гимнастика федерациясини ҳам бориб кўришди. Федерацияга қарашли спорт саройи пандемия сабабли беморлар учун даволаш масканига айлантирилган эди. Ҳозир бу ерда тозалов ва дезинфекция ишлари амалга оширилиб, аллақачон спортчилар машғулотларга киришган. Спорт мажмуаси билан танишиш давомида машғулот олиб бораётган спортчилар билан ҳам суҳбат ўтказилди. Уларга яратиб берилган шарт-шароитлар ўрганилди ва спортчи қизларга омад тиланди.

Шунингдек, спорт мажмуани қайта таъмирлаш бўйича келишиб олинди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг