17 июн 16:47
Янгиликлар
Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Туркияга жўнаб кетди
Ушбу мусобақага юқори даражада тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси олимпия терма жамоасига бир қатор шарт-шароитларни яратиб бермоқда.
Хусусан, 17 июндан 29 июнга қадар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилинади. Йиғин давомида олимпия терма жамоаси машғулот ўтказиш билан бирга 3 та назорат учрашувида майдонга тушади.
Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси аъзолари Туркияга жўнаб кетишди. Бош мураббий Туркияга қуйидаги таркибни олиб кетган:
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев “Насаф”
Раҳим Давронов “Машъал”
Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Ислом Кобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Ислом Кенжабоев “Насаф”
Азиз Ғаниев “Насаф”
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Остон Урунов “Навбаҳор”
Ойбек Рустамов “Қўқон-1912”
Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров “Қизилқум”
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”
Ушбу жамоа олдига Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган. Бундай йиғинлар йил давомида яна ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар