UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

22 авг 20:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Олимпия захиралари коллежларида 2020/2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари шаффоф ўтказилмоқда

Теглар :  ОЗККоллеж
Шу кунларда юртимиздаги барча Олимпия захиралари коллежлари (собиқ ИОЗМИ)да 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида ҳам 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Таъкидлаш керак, ушбу спорт таълим муассасасида имтиҳонлар адолатли, холис ва шаффоф ўтишни таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтаётган ҳар бир спорт иншооти дизенфикция қилинган. Шунингдек, коллежга кириш олдидан барча ўқувчилар дизенфекцион йўлакчадан ўтиб, шифокор ва ҳамширалар томонидан ҳарорати ўлчанмоқда. Сўнгра соғлиги жойида бўлган ўқувчи ёшларга имтиҳонларда қатнашишга рухсат берилади.

Таъкидлаш керак, жорий йил Республика Олимпия захиралари коллежига 296 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 145 нафари коллежга ўқишга қабул қилинади.

Икки йиллик танаффусдан сўнг Олимпия захиралари коллежларида яна миллионлар ўйини футбол йўналишига қабул эълон қилинди. 2020/2021 ўқув йили учун Республика Олимпия захиралари коллежининг футбол йўналишига 2007 йилда туғилган 66 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 24 нафари ушбу илм даргоҳига ўқишга қабул қилинади. Футбол йўналишида қабул имтиҳонлари 26-27 август кунлари ўтказилиши белгиланган.

Дарвоқе, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул имтиҳонларининг адолатли ва шаффоф ўтишини назорат қилиш учун масъуллар белгиланган бўлиб, Республика Олимпия захиралари коллежида ўтказилаётган қабул имтиҳонларини ҳам масъуллар назорат қилиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг