29 сен 18:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оливейра ваъда берди
UFCнинг енгил вазни тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Чарльз Оливейра промоушеннинг амалдаги чемпиони Ислам Махачев билан жанги ҳақида фикр билдирди.
Жанг 21 октябрь куни UFC 294 доирасида ташкиллаштирилади. Оливейрадан реванш жанги яна Абу-Дабида ташкиллаштирилаётгани адолатли бўляптими деб сўрашди.
"Барчаси адолатли бўляптими деб ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. Ўйиннинг қоидалари шундай. Шундай нарсалар чемпионни аниқлайди. Қаерда бўлишидан қатъий назар камаримни қайтариб оламан", - деди Оливейра.
Махачев - Оливейра ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг 22 октябрь кунида ўтказилган ва унда Исламнинг ғалабаси кузатилганди. Шу натижадан кейин у Дана Уайт промоушени титули эгасига айланганди.
Ҳавола :
Манба : James Lynch
Фикрлар