UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

24 окт 18:45
Янгиликлар

Футбол

Олий лигада қолиш учун курашаётган “Обод” ўз уйида мағлуб бўлди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон 25-миллий чемпионати олий лигасида 26-турдан ўрин олган сўнгги учрашув ўтказилди.

Унда кучлилар сафида қолиш учун ҳаракат қилаётган Тошкентнинг “Обод” жамоаси ўз майдонида бу вазифани деярли уддалаб бўлган Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Шоҳруз Норхоновнинг жарима майдони ичидан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг Жавоҳир Илёсов тўпни қайтарди. Баҳснинг 31-дақиқасида Темур Ҳакимовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Кенжа Тўраев жарима майдонига яқинлашиб зарба берди ва гол урди - 0:1. Биринчи бўлим тугади. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Аброр Ҳусинов 2 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Обод” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак) 0:1 (0:1)

Тошкент. “Жар” стадиони.

Гол: Кенжа Тўраев 41, - 0:1

“Обод”: Умиджон Ёрбеков, Аброр Ҳусинов (Алишер Шоғуломов, 77), Хуршид Ғиёсов, Ғайрат Умиров, Дониёрбек Ҳасанов, Павел Соломин (Фарҳод Мираҳматов, 46), Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров, Анвар Ғофуров, Тимур Ҳакимов, Сардор Собирхўжаев (Алишер Мирзаев, 62)

“Машъал”: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов (Аваз Агалиев, 84), Ғиёсжон Комилов, Сардор Абдураимов, Зоҳир Қўзибоев, Жамшид Ҳасанов (Ҳумоюн Муртазоев, 75), Владислав Павленко, Аббос Шодмонов (Мирзакамол Камолов, 68), Мирзоҳид Ғофуров, Кенжа Тўраев, Андрей Деркач

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 39, Аббос Шодмонов 47, Хуршид Ғиёсов 83, Сардор Қаҳҳоров 88, Шоҳруз Норхонов 90, Ғайрат Умиров 90+1, Алишер Мирзаев 90+2.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг