UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0

29 апр 20:14
Янгиликлар

Дзюдо

Олий ўқув юртларига кириш имтиёзини берувчи мусобақа бошланди

Бугун Андижон шаҳрида дзюдо бўйича жисмоний тарбия йўналишидаги олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Бугун Андижон шаҳрида дзюдо бўйича жисмоний тарбия йўналишидаги олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон чемпионати старт олди. Икки кун давом этадиган мусобақада мактаб, лицей ҳамда коллежларнинг битирувчилари татамига чиқишяпти. 

Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 306 нафар (239 ўғил, 67 қиз) спортчи 18 та вазн тоифасида беллашмоқда. 

Ўғил болалар: -50, -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Қизлар: -40, -44, -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг

Бугун мусобақанининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби вазифасини бажарувчи Дониёр Илҳамов, миллий терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Тўраев, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Нағмонжон Мирзараҳмонов иштирок этди. 

Маълумот учун, мусобақада фақат ўз вазн тоифасида чемпион бўлган спортчилар олий ўқув юртларига имтиёзли равишда кириш ҳуқуқини қўлга киритишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг