UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

08 авг 20:49
Янгиликлар

Кураш

Олмалиқдаги жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага Олмалиқ шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати старт олади.

2002-2004 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Россия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Беларусь, Хитой, Швеция каби дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 200 га яқин полвонлар иштирок этади. 

Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ КМК” спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақа олдидан бугун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Бутунжаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Гинтаусас Вилейта, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Усмон Маҳаматов ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтаришди. 

“Тарихи уч минг йилдан зиёд бўлган миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш бугун халқаро майдонга чиқиб бормоқда. Асрлар оша ўзида мардлик, ҳалоллик, жасорат каби фазилатларни жамлаган ушбу спорт тури 2017 йил Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтган Ёпиқ иншоотлардаги ва жанговор санъатлар бўйича Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик полвонлар терма жамоамизга энг кўп медалларни тақдим этдилар. Эртадан бошланадиган жаҳон чемпионатида ҳам ўсмирларимиз акаларига муносиб издош бўлиб вояга етаётганларини исботлашга уринишади”, - деди Р.Дастиров.

Ўз ўрнида Бутунжаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Гинтаусас Вилейта Ўзбекистон нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказишда катта тажрибага эга эканлиги, Олмалиқдаги жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ўтиши учун барчар шароитлар муҳайё қилинганига урғу қаратди. Усмон Маҳаматов эса курашчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот берди. 

Эслатиб ўтамиз, эртага старт оладиган жаҳон чемпионатида  ўғил болалар 42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, қизлар 44, 48, 52, 57, 63, 70 кг.гача ва 70 кг.дан юқори вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Суратлар муаллифи - Оқил Ғуломов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг