UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

20 июн 14:29
Янгиликлар

Кураш

Олмазор тумани катта кураш байрамига мезбонлик қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги "Сағбон" спорт мажмуаси ҳамда Талабалар шаҳарчасида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида кураш бўйича катталар ўртасида Олмазор тумани прокурори соврини учун очиқ турнири бўлиб ўтди.

Юқори савияда ўтказилган мазкур очиқ турнирда нафақат Тошкент шаҳри, балки мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган энг сара ва кучли юз нафардан зиёд повлон бешта вазн тоифасида ғолиблик учун кураш гиламида маҳоратларини намойиш этишди. 

Умумий соврин жамғармаси 42 000 000 сўмни ташкил этган ушбу муросасиз беллешувларнинг сўнгги натижаларига кўра, қуйдаги полвонлар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

66 кг вазн тоифаси

1. Қобил Аҳмедов 

2. Отабек Ҳасанов 

3. Жонибек Маматов 

3. Азамат Купалбоев 


73 кг вазн тоифаси

1. Дилшод Йўлдошев 

2. Сардор Абдураҳмонов 

3. Жавоҳир Сафаров  

3. Сардор Бердишукуров 


81 кг вазн тоифаси

1. Ғиёс Бобоев 

2. Умар Бозоров

3. Бунёд Турсунов 

3. Умид Абдуллаев 


90 кг вазн тоифаси

1. Давлат Абраев  

2. Арслон Тожиев  

3. Эрназар Хуррамов 

3. Жамшид Маматраҳимов 


+90 кг вазн тоифаси

1. Баҳром Саидов 

2. Маҳмуд Мақсудов 

3. Озод Муродов 

3. Ислом Носиров

Умумжамоа ҳисобида энг кўп медаль жамғарган мезбонлар — Олмазор тумани вакилларига махсус кубок топширилди. Мусобақанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимларида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг