07 апр 16:56
Янгиликлар
Олтин медалидан маҳрум қилинган Артур Таймазов мухлисларга мурожаат қилди
"Болалигимдан Олимпиада чемпиони бўлишни орзу қилардим. Мен бунинг учун бутун умримни бағишлаганман, соғлиғимни "гиламга бағишлаганман". Ўз медалларимни доимо ҳалол кураш орқали ютиб олганман. Ҳеч қачон таъқиқланган моддалар истеъмол қилмаганман. 16 йил мобайнида жуда кўп маротаба допинг-проба топширганман ва улардан хеч қайсиси ижобий натижа бермаган.
Сен чемпион бўлиб, ўз миллатингни зарҳал ҳарфлар билан тарихга ёздириб қўяр экансан, барчанинг эътиборида бўласан. Хато қилишга, ножўя ҳаракатлар қилишга хаққинг йўқ бўлади.
Мен ўзим учун, менга ишонганлар учун, меҳнатларимни кўрганлар учун уч карра Олимпиада чемпиони бўлиб қолавераман. Оилам, яқинларим доимо менга куч бериб туришган ва бу нарса менга олға интилишда ёрдам берган. Учинчи олтин медалимни қўлга киритиш олдидан мен учун Осетия ҳам дуода бўлган. Шу сабабдан ҳам мен муваффақиятларга эриша олганман.
Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорига эътирозимни билдирмоқчиман.
Мени қўллаб-қувватлаган ва мени "тоза" эканлигимга ишонган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деб хабар қолдирган спортчи Фейсбукдаги саҳифасида.
Фикрлар