UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

01 окт 09:54
Янгиликлар

Теннис, Шахмат, Волейбол

Оммавийлик. Чинозда ўқувчи-қизлар беллашишди ФОТО

Чиноз агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Тошкент вилояти касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизлар ўртасида волейбол, шахмат, стол тенниси ва бадминтон бўйича “Спорт – нафосат рамзи” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 – сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур спартакиадада касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизларнижисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали ёд ғоялар, хуқуқбузарлик, жиноятчилик таъсирларига тушиб қолишни олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли тарзда ўтказиш каби эзгу-истакларни қамраб олган. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон Талабалар спорти ассоциациянинг Тошкент вилояти минтақавий бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган спартакиада баҳсларида вилоятда барча ҳудудлардан тўртта спорт тури бўйича ғолибликни қўлга киритган 105 нафар ўқувчи-қизлар ўзаро куч синашишди. Беллашувлар давомида дўстона муносабат, кучли шижоат, ғолиблик  сари истеъдодларнинг олға интилиши қизларнинг спортга ошнолагидан дарак бериб турди. 

Якуний натижаларига кўра бадминтон бўйича биринчи ўринни ангренлик Зуҳра Қаҳҳорова қўлга киритди. Стол тенниси баҳсларида Олмалиқ шаҳри вакиласи Навбаҳор Маткаримова ғолибликни тантана қилди. Волейбол мусобақасида ҳам Олмалиқ терма жамоаси барча жамоаларга нисбатан кучли эканлигини исботлаб, биринчи ўрин соҳибалари бўлишди. Шахмат баҳсларида чирчиқлик истеъдодли шахматчи Шахзода Шермуҳаммедовага тенг келадигани топилмади. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Рустам БОБОҚУЛОВ, Ўзбекистон Талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими раис ўринбосари: 

- Спартакиада тарзида ўтган мазкур мусобақнинг дастлабки босқичларида вилоятимиз бўйича 20 000 дан зиёд ўқувчи-қизларимизни оммавий спортга жалб этишга эришдик. Шунингдек, Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги барча коллежларда оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотларини доимий йўлга қуйиш мақсадида “Ассалом тонг” деб номланган махсус дастур ишлаб чиқдик. Демоқчи бўлганим ҳар куни эрталаб дарслардан олдин  коллежлардаги барча ўқувчилар  15 дақиқа давомида жисмоний машқлар бажаради.  Ҳафтанинг жума куни эса ҳар бир коллежда  “Спорт – саломатлик куни” деб режалаштирилди ва бу кунда оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.  Мақсадимиз, ўқувчиларимизни жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оммавийликни кучайтиришдан иборатбўлади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг