10 ноя 08:43
Янгиликлар
Теннис
Омонмуродова Минскдаги турнирда сараланган теннисчини мағлуб этди
Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Ҳамюртимиз иштирок этаётган мазкур мусобақанинг соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Кеча Омонмуродова иккинчи давра учрашувида турнирнинг еттинчи рақам остида сараланган теннисчисини мағлуб этди.
Руминиялик Ирина Мария Барага қарши кортга чиққан вакиламиз рақибасидан 1 соату 26 дақиқа давом этган баҳсда 6:1, 7:5 ҳисобида устун келди.
Таққослаш учун, 32 ёшли ҳамюртимиз дунё рейтингида 359, Ирина Мария эса 242-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар