14 июл 09:50
Янгиликлар
Теннис
Омонмуродованинг Бурсадаги иккинчи рақибаси маълум бўлди
Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродованинг Туркиянинг Бурса шаҳрида давом этаётган соврин жамғармаси 50 минг доллардан иборат турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Оқгул яккаликнинг илк даврасида саралаш баҳслари ғолибаларидан бири сербиялик Милана Спремони 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча ҳамюртимизнинг иккинчи даврадаги рақибаси ҳам маълум бўлди. Бугун теннисчимиз София Шапатавага қарши кортга чиқади.
Грузиялик бу теннисчи турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида қайд этилган. Шапатава илк босқичда болгариялик Дая Евтимовага қарши кортга чиқиб, рақибасидан 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар