UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

14 ноя 20:03
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар

Теглар :  Ўқ отиш
Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича қитъа биринчилиги давом этмоқда.

Бугунги кун баҳслари унда иштирок этаётган терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Ёшлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида Вениамин Никитин юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Никитин саралашда кучли саккизликка кириб, медаллар учун курашни давом эттирди. Ҳал қилувчи паллада эса ҳиндистонлик Сандип Бишнои билан чемпионлик учун рақобатлашди. Якунда омад Ҳиндистон вакили томонида бўлди ва юртдошимиз кумуш медаль билан тақдирланди.

1. Сандип Бишнои (Ҳиндистон) 

2. Вениамин Никитин (Ўзбекистон) 

3. Донбин Ким (Корея Республикаси) 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бошқа бир ёш спортчимиз Жавоҳир Соҳибов 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг