UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0

16 ноя 17:10
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш. Осиё чемпионати олдидан кучлилар сараланди

Теглар :  Ўқ отиш
Бир хафта давомида пойтахтимиздаги МХСК базасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекиситон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Натижаларга кўра Тошкент вилояти  вакили Суҳроб Мирзажонов пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича рақибларидан кучлироқ эканини исботлаб терма жамоа йиғинига таклиф этиладиган бўлди:

"Мусобақа ўзига хос тарзда ўтди,чунки ҳар бир қатнашчи жуда кучли тайёргарлик кўрган эди,-дейди С.Мирзажонов. -Мен ҳам ушбу мусобақада аъло даражада  қатнашдим ва ўзим кутган натижани қўлга киритдим. Ҳаяжон ҳам бўлди, албатта. Устозларим ва бевосита телефонда ота-онамнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳаяжонимни енгишга муваффақ бўлдим".

Кубок мусобақалари доирасида қизлар ўртасидаги баҳсларда  Сурхондарё вилояти вакили Нигина Саидқулова ҳам кучлилар орасига кирди:

"6 ой давомида  ушбу спорт тури билан шуғулландим. Машғулотлар мени ўзига ром этди. Ўзбекистон кубогига ҳам жуда жиддий тайёргарлик кўрдим. Чунки рақибларим кучлилигини билардим. Муваффақиятга эришиш осон кечмади, деб ўйлайман. Ҳар бир машқлар мен учун жуда ҳаяжонли кечди ва шу билан бир қаторда жуда кўп дўстлар орттирдим".

20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги якунида терма жамоага номзод спортчилар саралаб олинди. Ғолибларга Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Терма жамоамиз олдида шу йилнинг 6-12-декабрь кунлари Японияда ўтказиладиган Х Осиё чемпионати турибди. Масъулиятли мусобақалар олдидан бош жамоамизнинг йиғин машғулотлари 20- ноябрь – 4 декабр кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Ҳуршид Неъматуллаев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг