25 янв 08:30
Янгиликлар
Теннис
Оқгул Андрезьё-Бутеондаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Франциянинг Андрезьё-Бутеон шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир давом этмоқда.
Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Тажрибали теннисчимиз турнирнинг асосий тўрига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган.
Қуръа натижасига кўра, Омонмуродова илк даврада Бибиану Шуфсга қарши кортга чиқди. Голландиялик бу теннисчи асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келганди.
Икки теннисчи ўртасидаги учрашувда ҳамюртимиз рақибасини 6:3, 6:7(4), 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Омонмуродова чорак финал чиптаси йўлида турнирнинг 8-ракеткаси, германиялик Тамара Корпатчга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар