12 июл 15:35
Янгиликлар
Теннис
Оқгул Бурсадаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Турнирнинг
мукофот жамғармаси 50 минг долларни ташкил этади. Ҳамюртимиз яккаликнинг илк
даврасида саралаш баҳслари ғолибаларидан бири сербиялик Милана Спремога қарши
кортга чиқди.
Бир
соату 25 дақиқа давом этган учрашувда вакиламиз рақибасини 6:4, 6:2 ҳисобида
мағлуб этди. Энди Оқгул катта эҳтимол билан София Шапатовага рўбарў келади.
Грузиялик бу теннисчи турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида қайд этилган.
Шапатова илк босқичда болгариялик Дая Евтимовага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар