UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

01 ноя 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ортис: "Мени ҳимоя қилганинг учун раҳмат, Худойим"

Жэмейн Ортис ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига янги пост жойлади.

Кеча тонгда Нью-Йоркдаги "Мэдисон Сквер Гарден"да катта бокс оқшоми ўтказилди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида учта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, 34 ёшли украиналик Василий Ломаченко (16-2, 11 KO) ҳамда америкалик 26 ёшли Жэмейн Ортис (16-0-1, 8 KO) тўқнаш келди. Жанг тўлиқ, ўн икки раунд давом этди ва унда ҳакамлар қарорига кўра, Ломаченко ғалаба қозонди.

Ортис ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жангга қуйидагича муносабат билдирган:

"Кечаги оқшомда рингда мени ҳимоя қилганинг учун раҳмат, Худойим. Кечаги оқшомда мен билан бирга бўлган барча ҳамкорларим, оила аъзоларим, дўстларим ва мухлисларим — мен сизларни чин дилдан қадрлайман. Қайтиш кучли бўлади", - деб ёзган Жэмейн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг