13 дек 14:51
Янгиликлар
Теннис
Осака: "Серена Уильямсни ҳисобдан чиқариб ташлашга ҳали эрта"
Япониялик теннисчи Наоми Осака америкалик теннисчи Серена Уильямсни ҳисобдан чиқариб ташлашга ҳали эрта эканлигини маълум қилди.
"Серенани ҳисобдан чиқариб ташлаш аҳмоқлик бўлади. У Уимблдон ва АҚШ Очиқ чемпионати финалига етиб борган. У мавсумдаги бир неча турнирда муваффақиятсизликка учрашган бўлсада, ТОП-10даги жойини сақлаб қолган. Натижаларни таққослаш албатта қийин, аҳир унинг ажойиб фаолияти бор. Аммо, Серена ҳисобдан чиқариб ташланадиган теннисчи эмас.
Агар Серена ва унинг опаси Винус бўлмаганда мен ҳам теннисчи бўлмасдим. Мен болалигимда айнан уларнинг ўйинларини кўриб теннисчи бўлишга қарор қилганман", - деди Осака.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар