UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0

18 фев 13:40
Янгиликлар

Бошқалар, Қишки спорт турлари

“Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинлари якунига етди

Теглар :  Осиё болалари
Хабар берганимиздек, 8-17 февраль кунлари Россия Федерациясининг Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинлари ўтказилди.

Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти шафелигида илк бора ташкил этилган мусобақада 20та давлатдан жами 1 196 нафар атлет ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Иштирокчилар қаторидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Непал, Жанубий Корея, Таиланд, Гонконг, Филиппин, Япония, БАА, Кувайт, Сурия, Иордания, Арманистон ҳамда Ўзбекистон давлатлари ўрин олган эди. Мезбон Россия эса ҳудудий бўлинишига кўра Сахалин вилояти, Ёқутистон, Бошқирдистон, Татаристон, Москва, Сибир, Урал ҳамда Узоқ Шарқ федерал округлари сифатида алоҳида-алоҳида жамоа бўлиб қатнашди.

photo5426842125577857549.jpg


9 кун давом этган беллашувларда ёш атлетлар қишки спорт турларидан тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, сноуборд, биатлон, трамплиндан сакраш, фигурали учиш, шорт-трек ва хоккей бўйича 93 та медаллар шодаси учун кураш олиб боришди.

Афсуски, “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинларида ҳамюртларимиз биронта ҳам медалга эга чиқишолмади. 

Жумладан, фигурали учиш мусобақаларида ҳамюртимиз Азизмурод Шабазов 19 нафар иштирокчи орасида 15-ўринни эгаллаган бўлса, қизларимиз ҳам анча бўш иштирок этишди. Чунончи, Нигинабону Жамолиддинова 33 иштирокчи орасида 25-ўринга сазовор бўлди. Унинг дугонаси Диана Раҳмонқулова эса 26-поғонадан жой олди.

Тоғ чанғиси бўйича ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз байроқдори Медет Назаров ҳам 12-натижани қайд этди ва совринли ўринлардан четда қолди. Ниҳоят сноуборд мусобақаларида ҳам атлетларимиз финал босқичига етиб келишолмади. Бу тушунарли, негаки сўнгги йилларда мамлакатимизда қишки спорт турларига эътибор анча пасайиб кетган эди. Боз устига, охирги йилларда иқлимнинг сезиларли даражада ўзгариб кетиши натижасида юртимизда қиш фаслида ҳам мўътадил иқлим кузатилаётганди. Шундай шароитларда спортчиларимиздан қандай қилиб юксак натижа кутиш мумкин?


photo5426842125577857551.jpg

“Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинларида Урал федерал округи жамоаси норасмий умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Улар 10та олтин, 5та кумуш ҳамда 9та бронза медалига сазовор бўлишди. Москва шаҳри вакиллари эса 9та олтин, 5та кумуш ва 7та бронза медали билан 2-ўринни қўлга киритишган бўлса, кучли учликни 8та олтин, 9тадан кумуш ва бронза медали билан мезбонлар – Сахалин вилояти жамоаси якунлаб берди.

Жанубий кореялик ёш атлетлар ҳам “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки спорт ўйинларида муносиб иштирок этишди ва улар ортга 8та олтин, 9та кумуш ва 6та бронза медали билан қайтадиган бўлишди. Бу натижа корейсларга фахрли 4-ўринни тақдим этди. 

ТОП-10дан Сибир федерал округи, Қозоғистон, Узоқ Шарқ федерал округи, Япония, Татаристон ҳамда Ёқутистон жамоалари ўрин олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг