UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0

20 июл 19:43
Янгиликлар

Бошқалар

“Осиё болалари” (“Дети Азии”) ўйинларида 174 нафар спортчимиз иштирок этади

Теглар :  Осиё болалари
Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) VII Халқаро спорт мусобақалари бўлиб ўтади.

 Унда 15 та давлатдан ташриф буюрган иштирокчилар спортнинг 19 та тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Мазкур мусобақада 174 нафар (101 нафар ўғил бола, 73 нафар қиз) ҳамюртимиз спортнинг 17 та турида ўз омадларини синаб кўришади. Улар орасида 12 нафар самбочимиз ҳам бор.

“Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия Кенгаши ташаббуси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Қувонарлиси, бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек миллий спорт тури – Кураш ҳам киритилди.

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари”(“Дети Азии”) ўйинларида илк бора 2008 йилда иштирок этган. Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида ўтказилган “Осиё болалари” IV ўйинларида 14 нафар спортчимиз бокс мусобақаларида қатнашиб, якунда вакилларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 10 та медал билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни қўлга киритишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг