UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

06 янв 14:18
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё чемпионати-2020да ўзбекистонлик ҳакам ва комиссар ҳам ишлайди

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлик қиладиган қитъа биринчилиги жорий йил 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Қўшни давлатда ташкиллаштириладиган мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакам Анатолий Рубаков ҳам таклиф этилди. Бундан ташқари, Олим Арифов комиссар сифатида иштирок этади. Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020да жами 4 нафар ҳакам назоратчилари, 18 нафар ҳакам ва 4 нафар комиссарлар фаолият олиб боришади.

Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг