UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

13 апр 16:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Баҳромов олтин, Ассакалов ва Фаттоев бронза учун гиламга чиқади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Бугун қитъа чемпионатининг биринчи куни юнон-рум курашчилар ўртасида 5 та вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилиб, медаллар учун гиламга чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди.

55 кг вазндаги курашчимиз Илҳом Баҳромов 1/4 финалда тожикистонлик Асламжон Азизов, 1/2 финалда эронлик Соулат Поя Марзни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Энди Баҳромов Осиё чемпионлиги учун япониялик Шиотани Юга қарши гиламга чиқади. 

63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Елмурат Тасмурадов ироқлик Муҳаммад Аббос Ал Сайдидан устун келди. Аммо, чорак финалда эронлик Мейсам Далҳанига 7-9 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида қирғизистонлик Урматбек Аматовга имкониятни бой берди.   

77 кг вазнда курашган терма жамоамиз аъзоси Билал Налгиев 1/8 финалда қатарлик Баҳит Шариф Бадрни енгди. Лекин 1/4 финалда ҳиндистонлик Гурприт Сингҳга 8-11 ҳисобида ютқазди. 

87 кг вазн тоифасидаги тажрибали юнон-рум курашчимиз, Токио Олимпиадаси лицензианти Рустам Ассакалов кечки дастурда Осиё чемпионатининг бронза медали учун қозоғистонлик Нурсултон Турсиновга қарши гиламга чиқади.Чорак финалда ҳиндистонлик Кумар Сунилдан устун келган Ассакалов ярим финалда эронлик Насер Ализадеҳга беллашувни бой берди. 

Энг оғир вазн (130 кг) тоифасидаги полвонимиз Суҳроб Фаттоев ҳам бронза медали учун курашади. Унинг рақиби қирғизистонлик Мурат Рамонов бўлади. Фаттоев 1/4 финалда ҳиндистонлик Навин Навинни 9-0 ҳисобида енгди. Ярим финалда эса эронлик Алиакбар Юсуфиаҳмадчалига ютқазиб қўйган.      

Кечки дастур. Медаллар учун кураш

55 кг вазн тоифаси. Финал

Илҳом Баҳромов (Ўзбекистон) - Шиотани Ю (Япония)


87 кг вазн тоифаси. Бронза учун баҳс

Рустам Ассакалов (Ўзбекистон) - Нурсултон Турсинов (Қозоғистон)


130 кг вазн тоифаси. Бронза учун баҳс

Суҳроб Фаттоев (Ўзбекистон) - Мурат Рамонов (Қирғизистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг