UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Расман. UFC 302 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:33Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи Россияда рингга чиқади (Барча маълумотлар) 0 16:31“Сурхон Арена”да ёш гандболчилар беллашди + ФОТО 0 16:10Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда 0 15:49Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди + ФОТО 0 15:28Иккинчи ракеткани мағлуб этган Фомин финалга йўл олди 0 15:07Бугун Саидёқуб Қаҳрамонов ва яна икки ҳамюртимиз Дубайда жанг қилади (Барча маълумотлар) 0 14:46Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор? 0 14:25Арина Соболенко 1/4 финалда тўхтатилди 0 14:04Расман. Жамал Хилл қисқа муддат ичида UFC'даги кейинги жангини ўтказади. Унинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:43ESPN: Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини Исроил Мадримовга қарши ўтказади 0 13:22"Реал" Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум 0 13:01BMW Open. Руне чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 12:40Беш нафар дзюдочимиз Осиё чемпионатининг 3 та бронза медали учун курашади 0 12:19"Энди мен терминаторман". Макгрегор Чендлерга қарши жанги ҳақида гапирди 0

21 окт 12:10
Янгиликлар

Футбол

Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон Хитой билан ўйнайди

Бугун Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Осиё чемпионатидаги 3-тур учрашувини ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳдаги ўрнимизга таъсир қилмайдиган учрашувда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Бугунги ўйин натижасидан қатъий назар терма жамоамиз гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлайди.

Маълумот учун, терма жамоамиз дастлабки турни қўшниларимиз Тожикистонга қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Кейин Австралия мағлуб этилди - 3:2.

Икки турда 6 очко тўплаган жамоамиз муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди. Хитой эса аксинча дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлди. Шу боис бугунги Хитойга қарши учрашув ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги баҳс бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Австралия ва Тожикистон ўртасида кечади. 

21 октябрь

21:30 - Австралия – Тожикистон

21:30 - ЎЗБЕКИСТОН – Хитой


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг