UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0

29 мар 12:00
Янгиликлар

Енгил атлетика

Осиё чемпионати ғолиблари 15 млн сўм мукофот пули билан тақдирланишди

Енгил атлетика, спорт курашлари ва велоспорт бўйича Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан мукофотланишди.

Хабарингиз бор, февраль ойида енгил атлетикачиларимиз Эронда, велоспорт терма жамоамиз аъзолари Малайзияда, курашчиларимиз эса Қирғизистондаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритгандилар. 

Шу муносабат билан мазкур нуфузли мусобақаларда олтин медални қўлга киритган спортчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан 15 миллион, кумуш медаль соҳиблари 10 миллион, бронза медалларига сазовор бўлган вакилларимиз эса 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

Миллий олимпия қўмитаси шунингдек, ушбу спортчиларни тарбиялаган мураббийларни ҳам эътибордан четда қолдирмади ва ўз навбатида уларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди. Мукофтларни ўз эгаларига МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар топширишди. 

Тадбир якунида МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов сўз олиб, Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам халқаро майдонда, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчилар ва уларнинг устозларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, рағбатлантириб боришга тайёр эканлигини маълум қилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг