UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0

18 апр 20:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Осиё чемпионати. Муаттар Набиевадан иккита медаль

Теглар :  Оғир атлетика
Аввалроқ хабар берганимиздек, Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни кечки дастурда ҳамюртларимиздан яна бири медалга сазовор бўлди. 

-55 кг вазн тоифасидагилар беллашувида Ўзбекистон термаси аъзоси Муаттар Набиева ҳам супачага кўтарилди.

Атлетимиз даст кўтариш машқида 99 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бу натижа Муаттарга кумуш медаль учун етарли бўлди. 

Мусобақанинг иккинчи қисми, силтаб кўтаришда Набиева 114 кг натижа қайд этди ва икки кураш натижасига кўра, учинчи поғонани банд этиб, термамизга навбатдаги медални тақдим этди. Тахмин қилинганидек, ғолиблик учун асосий кураш Хитой термасининг икки вакиласи ўртасида борди ҳамда якунда Ляо Ксиюн жамоадошини 1 кгга ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг