UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

22 янв 20:07
Янгиликлар

Гандбол

Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини ғолиби 10 та тўп фарқи билан зафар қучди

Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида гандбол бўйича эркаклар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ўз тарихида йигирманчи маротаба ўтказилаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Вакилларимиз илк гуруҳ босқичида икки ғалаба ва бир мағлубият билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги даврага йўл олганди. 

Бугун қўл тўпи усталаримиз иккинчи гуруҳ босқичининг дастлабки тур ўйинида Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 21-31 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйин айни дақиқаларда Саудия Арабистони ва Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда. 

Энди терма жамоамиз 24 январь куни Қатарга қарши баҳс олиб боради. Иккинчи асосий гуруҳдан Қуқайт, Эрон, Ироқ ва Баҳрайн терма жамоалари жой олган. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади.

Ҳозиргача якунланган ўйинлар:

Эрон - Ироқ - 28-25

БАА - Ҳиндистон - 31-21

Баҳрайн - Қувайт - 29-15 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг