UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0

23 фев 13:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Сапарниязов бронза учун курашади, Шапиев 1/2 финалда

Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги куни.

Бугун эркин кураш баҳсларининг иккинчи куни ҳам 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. -92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ажинияз Сапарниязов чорак финалда ҳиндистонлик Сомвир Сомвирни 10:0 ҳисобида енгди. Ярим финалда эса эронлик Муҳаммаджавад Иброҳимизивайига 2:10 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди Ажинияз кечки дастурда қозоғистонлик Илисхан Чилаевга қарши бронза медали учун гиламга чиқади. 

-86 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Иса Шапиев чорак финалда тожикистонлик Баҳодур Қодировни 7:4 ҳисобида енгди. Бироздан сўнг у финал чиптаси учун эронлик Аҳмад Юсуф Базриғалеҳга қарши баҳс олиб боради. 

-61 кг вазнда баҳсларга киришган Жаҳонгирмирзо Туробов саудиялик Рами Аламадан 12:2 ҳисобида устун келди. Аммо, чорак финалда Раҳул Аварега 9:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. -74 кг вазндаги Мирзо Ҳайитов илк даврада тожикистонлик Ғуломжон Шариповга 3:10, -125 кг вазндаги полвонимиз Суҳробжон Мукарамов эса ҳиндистонлик Сатендер Сатендерга 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг