UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

22 апр 21:06
Янгиликлар

Футбол

Осиё чемпионати. Сарварбек Зафаржонов терма жамоамизга иккита бронза олиб келди

Хабарингиз бор, шу кунларда юртимиз пойтахти Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. 

Куннинг охирги гуруҳида супачага -81 кг вазнли спортчилар кўтарилишди. 

Ушбу вазнда юртимиз шарафини Сарварбек Зафаржонов ва Ҳакимжон Шамшиддинов ҳимоя қилди.

Даст кўтариш машқи биринчи уринишда 143 кг тошни ўзига бўйсунтирган Шамсиддинов, иккинчи уринишда 147, учинчисида - 150 кг штангани кўтара олди ва ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада уддалади.  

Сарварбек Зафаржонов эса аввалига 161, кейин 166 кг оғирликни ўзига бўйсундирган бўлса, учинчи уринишда (170 кг) бироз омади чопмади. 

Медаллар учун курашда унга рақиблик қилган қозоғистонлик атлет Адолат ўғли Нургисса иккинчи уринишда 169 кгни кўтарди, учинчи чиқишида эса 172 кг тошни жиловлай олмади. 

Силтаб кўтариш машқи ҳам анча қизиқ кечди. Олтин медаль ва совринли ўринлар учун амалда 4 нафар атлет кураш олиб борди. Ва биз учун муҳими Сарварбек Зафаржонов учинчи уринишдан бўлсада, 202 кг тошни ўзига бўйсундирди. Айнан шу кўрсаткич орқали атлетимиз икки кураш бўйича ҳам терма жамоамизга бронза медалини тақдим этди. 

Даст кўтаришда биринчи бўлган қозоғистонлик Нургисса, силтаб кўтаришда учинчи ўринни эгаллади ва икки кураш натижаси бўйича ҳам кумуш медалга сазовор бўлди. 

Силтаб кўтаришда биринчи бўла олмаган бўлсада, Рустами Киануш (силтаб кўтаришда иккинчи) икки курашда олтинни бегона қилмади. 

Осиё чемпионати.
Эркаклар, -89 кг.

1. Рустами Киануш - 373 (167 + 206) кг;
2. Нургисса Адолат ўғли - 372 (169 + 203);
3. Сарварбек Зафаржонов - 368 (166 + 202) кг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг