18 янв 18:01
Янгиликлар
Футбол
Осиё чемпионати. Саудия чорак финалда ғалаба қозонди, жамоа ярим финалда Ўзбекистон билан ўйнаши мумкин
U-23 Осиё чемпионатида дастлабки чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.
Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги баҳс тақдирини битта гол ҳал қилди. 78-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Абдуллоҳ Ал Ҳамдан аниқ амалга оширди ва Саудия Арабистонини ярим финалга олиб чиқди - 1:0.
Энди Саудия Арабистони ярим финалда БАА - Ўзбекистон жутфлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Саудия Арабистони - Таиланд 1:0
Гол: Абдуллоҳ Ал Ҳамдан 78.
Агар Ўзбекистон эртага БААни мағлуб этадиган бўлса, футболчиларимиз ярим финалда айнан Саудия Арабистонига қарши ўйнашади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар