UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

01 июн 15:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати совриндорлари Азиз Тожиев ва Хуршидбек Расулжонов ҳамда яна бир вакилимиз бугун проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Аҳамиятлиси, мазкур оқшом доирасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Хуршидбек Расулжонов (3-0), Азизбек Тожиев (3-0) ҳамда Сардор Музаффаров (4-8) ҳам рингга кўтарилади. 

Хуршидбек Расулжонов (3-0) - Максим Азимов (1-2-2, Россия)

Азизбек Тожиев (3-0) - Сардор Музаффаров (4-8)

Мазкур профессионал бокс оқшоми Тошкент вақти билан 18:30 да старт олади ва "МатчБоец" ҳамда "МатчТВ" телеканаллари орқали эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, Хуршидбек Расулжонов ҳаваскор боксда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади. У 2022 йилдаги U22 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди, аммо допинг аниқлангани сабаб 3 йилга ҳаваскор боксдан четлатилиб, натижаси бекор қилинган эди.

Азизбек Тожиев ҳам ўтган йилги U22 Осиё чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг