UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0

05 авг 20:15
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатининг иккинчи куни 2 та кумуш, 2 та бронза медали қўлга киритдик + ФОТО

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ниҳоясига етган куннинг иккинчи кунги беллашувларида жами 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бугунги баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга бўлди. -73 кг вазнда финалга етиб келган Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик Данияр Шамшаевга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди. Ушбу вазнда курашган яна бир дзюдочимиз Обидхон Номонов тожикистонлик Беҳрузи Ҳожазодадан устун келиб, бронза медалига сазовор бўлди. 

-70 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали дзюдочимиз Гулноза Матниязова олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда япониялик уч карра жаҳон ва Осиё чемпиони Йоко Онога ютқазиб қўйди. Бу вазндаги иккинчи вакиламиз Шоҳиста Назарова қозоғистонлик Анастасия Маяковани енгиб, Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик баҳслар якунига кўра 1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалига эга бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг