UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

18 дек 10:33
Янгиликлар

Каратэ, Фотогалерея

Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам олтин медалга эга бўлдик ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимизда ўтаётган каратэ WКF бўйича қитъа биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Юнусобод” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган қитъа чемпионатининг тантанали очилиш маросимида Осиё каратэ федерацияси президенти, генерал-майор Насир Ал Разуқи, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Рашид Талипов бошчилигидаги Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган Насир Ал Разуқи мусобақа давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан юқори савияда ташкил этилгани, иштирокчи давлатлар учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у мамлакатимизда карате тобора ривожланиб бораётганига алоҳида тўхталди. Ўз навбатида, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Президентимизнинг эътибори билан юртимизда ҳар бир спорт тури ривожи, у билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилганини билдирди.

Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган финал баҳсларига навбат берилди. Регламентга кўра, бугун мусобақада 16-17, 18-21 ёш тоифасидаги соғлом спортчилар, шунингдек, пара каратечилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга бўлди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 дек 15:24:02
Iskandar_07
Tailandda-Bankokda kik boks buyicha Osiya chempionati bulyapti nega bu haqida hech kim yozmayapti.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг