UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

12 авг 15:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпиони Иляс Бекбулатовни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Иляс Бекбулатов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Иляс ўзи учун терма жамоа либосидаги илк катта мусобақа - шу йил Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медални қўлга киритганди. У ҳал қилувчи финал беллашувида эронлик полвон Амирҳусайн Али Ҳусайнидан устун келган эди. Бекбулатов Осиё чемпионатида -70 кг вазнда гиламга чиққан. Бу эса Олимпиада вазни ҳисобланмайди. Мураббийларимиз -65 кг вазн тоифасида айнан бугунги кун қаҳрамонини кўришяпти ва курашчимиздан Олимпия ўйинларида ҳам умидлари катта.

"Айни пайтдаги вазним 70 кг, лекин мусобақагача ортиқча 5 килограммдан халос бўлиш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Насиб қилса, -65 кг вазндаги Олимпия ўйинларидаги ёқимли анъанани давом эттираман. Бунинг учун биринчи галда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб олишим керак. Бу вазифани уддалай олишимга ишонаман", - дейди Бекбулатов.

"Шогирдим Илясни бугунги таваллуд куни билан чин юракдан табриклайман. У жуда ҳам истеъдодли курашчи. Ҳозирда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларни давом эттиряпмиз. Ўйлайманки, у Токио Олимпиадасида Ўзбекистонга олтин медални тақдим этади. Бунинг учун эса аввал олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиб олишимиз керак", - дейди Иляснинг мураббийи Али Аҳмедов. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда курашчилар номидан мусобақаларга Али Аҳмедов мураббийлигида тайёргарлик кўраётган Иляс Бекбулатовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг