UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0

25 мар 15:58
Янгиликлар

Енгил атлетика

Осиё енгил атлетика ассоциацияси раҳбари МОҚда қабул қилинди

Аввал хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафони ўтказилди.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида жаҳоннинг 28 мамлакатидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қолаверса, Тошкент ярим марафонига Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Дахлан Ал-Ҳамад ҳам ташриф буюрди.

Сир эмаски, юртимиз енгил атлетикачилари Осиёда ўз ўрнига эга. Хусусан, сўнгги Рио олимпиадасида ҳам мамлакатимиз делегациясида айнан енгил атлетика йўналишида энг кўп лицензия қўлга киритилган эди.

Ўзбекистонда спорт қироличаси деб аталмиш енгил атлетикани янада ривожлантириш ҳамда халқаро ташкилот билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президенти Дахлан Ал-Ҳамадни қабул қилди.

photo5242601750999968348.jpg

Музокара давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистонда енгил атлетика спортини янада ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

“Охирги пайтларда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳам ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолганди. Шу мақсадда бундан бир неча ой муқаддам мамлакат енгил атлетика федерацияси раҳбарлигига Андрей Абдувалиевни олиб келдик. Ўйлайманки, унинг бой тажрибаси юртимизда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқади. Мақсадимиз – Токио-2020 олимпиадасида енгил атлетика бўйича максимал даражада лицензия олиш ва мусобақада рекорд ўрнатиш”, – дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида ОЕАА президенти Дахлан Ал-Ҳамад жаноблари ҳам юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларга ижобий фикр билдириб ўтди.

photo5242688625303464634.jpg


“Ўзбекистонни ислом ва спорт мамлакати деб биламан. Бугун Тошкентда ўтган марафонни кузатиб, ундаги илиқлик, иштирокчилардаги спортга бўлган қизиқишни кўриб қувондим. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиёда ўз ўрни ва мавқейига эга. Умид қиламанки, юртингиз атлетлари жорий йилги жаҳон чемпионати ва Токио олимпиадасида муносиб иштирок этишади”.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонга Ўзбекистон енгил атлетика бўйича қитъа миқёсидаги турли мусобақалар, семинарлар ва Конгрессларни юқори савияда ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб, жорий йил сентябрь ойида ўтадиган дунё биринчилигидан сўнг Самарқанд ва Бухорода халқаро семинарга мезбонлик қилиш таклифини илгари сурди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг