UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0

24 дек 07:01
Янгиликлар

Каратэ

Осиё карате федерацияси (АКФ) раҳбари билан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Теглар :  КаратэОсиёМОҚ
Шу кунларда Осиё карате федерацияси (АКФ) президенти, генерал-майор Нассер Абдулразак Ал Разуки бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида фахрий меҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари Туризм ва спорт вазирлигига ташриф буюришди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Шунингдек, икки томонлама музокараларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Осиё карате федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон карате федерацияси раиси Аламжон Муллаев ва бошқалар иштирок этишди.

Учрашувда А.Абдуҳакимов сўнгги йилларда юртимизда карате спорт турини тобора оммалаштиришга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик борасида тўхталиб, бунга жавобан ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонларда ўз сўзларини айтишаётганлигини таъкидлади. 

Жумладан, яқинда БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Достон Отаболаевнинг ғалаба қозонгани ва бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк олтин медал сифатида тарихга киргани мамлакатимизда карате спорти ривожида сезиларли ютуқларга эришилганидан дарак беришини эътироф этди.

Ўз навбатида жаноб Нассер Абдулразак Ал Разуки юртимизда спорт соҳасига, хусусан карате спортини ривожлантиришга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон тажрибасини қитъамизнинг бошқа мамлакатларида оммалаштиришни таклиф қилди. Шу билан бирга, меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, фахрий меҳмон ташриф доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам бўлади. Унда олийгоҳ билан БАА ҳамда Ўзбекистон карате федерациялари ўртасида уч томонлама меморандум имзоланади.

Унга мувофиқ, Осиё карате федерацияси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг карате бўлимида татами ва спорт жиҳозларини тақдим этиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг