UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0

06 апр 23:56
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё Кубогининг тантанали очилиш маросими ёрқин лаҳзаларга бой бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Учқун Муродов
Иккинчи кундирки, пойтахтимиз дзюдо бўйича Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилаётган ушбу мусобақанинг бугун тантанали очилиш маросими ўтказилди. Мухлислар билан тўлган "Универсал" спорт саройидаги ушбу тадбирда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош рефери директори Армен Багдасаров ҳамда ўзбек дзюдосининг қатор номдор вакиллари ҳозир бўлишди. Тадбирни Азизжон Камилов табрик сўзи билан очиб берди.

"1995 йилдан бери ўтказиб келинаётган ушбу мусобақанинг ёш дзюдочилар фаолияти ва ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Катталар терма жамоасига йўл айнан шу каби мусобақалардан бошланади. Турли йилларда Елдос Сметов, Асхат Житкеев, Максим Раков (барчаси Қозоғистон), Юрий Краковецкий (Қирғизистон), Ришод Собиров, Абдулла Тангриев, Рамзиддин Саидов, Давлат Бобонов сингари Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари айнан Учқун Муродов турнирида иштирок этишган. Бу йилги мусобақада қатнашаётган ёш дзюдочилар орасидан ҳам йиллар ўтиб Олимпиада шоҳсупасига кўтариладиган спортчилар етишиб чиқишига ишонаман", - деди А.Камилов.     

Очилиш маросимининг бадиий қисмида "Наврўз" ашула ва рақс ансамблининг чиқишлари, Камол Муродов ва Ўлмас Гуллиев шогирдларининг татамидаги ҳаракатлари аренага йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг