UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

13 мар 23:08
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё Очиқ Кубогининг биринчи куни 4 та медаль қўлга киритилди + ФОТО

Теглар :  ДзюдоАктау
Хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё Очиқ кубоги старт олди.

Жами саккиз давлат терма жамоаларининг икки юз нафардан зиёд спортчилари иштирок этаётган мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам медаллар учун татамига чиқишмоқда. Дзюдочиларимиз бугунги беллашувларда 4 та медалга эга чиқишди. -73 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муроджон Йўлдошев барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. У олтин медаль учун кечган баҳсда қозоғистонлик Жанболат Багтбергеновни мағлубиятга учратди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақанинг -48 кг вазн тоифаси беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулнур Муратбаева бронза медалига сазовор бўлди. У бронза учун кечган баҳсда яна бир юртдошимиз Фотимахон Турсунбоевадан устун келди. Терма жамоамизга учинчи ва тўртинчи бронза медалларни Шукуржон Аминова ҳамда Мухлиса Ганжаева тақдим этди. -57 кг вазндаги дзюдочи қизларимиз бронза медали учун бўлиб ўтган беллашувларда мос равишда россияликлар - Данна Нагучева ҳамда Вита Майданикдан устун келишди.     

Шохсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - ОЛТИН

-48 кг: Гулнур Муратбаева - БРОНЗА

-57 кг: Шукуржон Аминова, Мухлиса Ганжаева - БРОНЗА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг