UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0

04 май 18:33
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё Олимпия кенгашининг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх Тошкентга ташриф буюрди

6 май куни пойтахтимизда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг йиғилиши ва Ўзбекистон МОҚ ташкил этилганининг 30 йиллик байрам дастури бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирларнинг фахрий меҳмони, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх Тошкентга келди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов кутиб олишди.

“Биз Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллик шодиёнасини дўстларимиз билан биргаликда нишонлаш учун ташриф буюрдик. Ижроия қўмита йиғилишида бизни олдинда кутаётган Осиё ўйинларига тайёргарлик режаларини муҳокама қиламиз. Қитъамизда Олимпия ҳаракатининг истиқболлари ҳақида фикр алмашамиз. Биринчи навбатда, Президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатингизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари билан қутлаб ўтмоқчиман. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан жуда яқин ҳамкорлик алоқаларимиз бор. Шунингдек, ташрифимиз давомида 2025 йил Тошкентда ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик режаларини ҳам кўриб чиқамиз”, – дея ўз фикрларини билдирди Ража Рандхир Сингх жаноблари.

Қайд этиш жоиз, ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши биринчи бор Тошкентда ташкил этилмоқда. Унда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Шантоу-2021 III ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилади.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликнинг тақдимот лойиҳаси ўрин олган. Қитъамиз спортига оид муҳим масалалар муҳокама қилинадиган тадбирда 30 га яқин мамлакат вакиллари қатнашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг