UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

07 сен 16:54
Янгиликлар

От Спорти

Осиё от спорти федерацияси президенти Самақанднинг энг сара отларини кўздан кечирди (видео)

Теглар :  От спорти
Мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад Бин Абдулраҳмон Ал Аттия бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлиб, вилоятда от спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан мазкур спорт турининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор юртимизда зотдор отларни етиштириш ва парваришлаш, от спорти тузилмаларини зарур восита ва анжомлар билан таъминлаш, жойларда замонавий мактаблар фаолиятини янада кучайтириш, ёш чавандозлар билан тизимли машғулотлар олиб бориш, тажрибали чавандозларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишига эришиш, нуфузли мусобақаларни халқаро талабларга мувофиқ ташкил этишга хизмат қилмоқда. Мунтазам ташкил этилаётган чемпионат ва биринчиликлар ёш спортчиларнинг тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.

Фахрлари меҳмон вилоятда соҳани янада ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди. Эслатиб ўтамиз, Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад Бин Абдулраҳмон Ал Аттия илк хориж сафарини айнан юртимиздан бошлаган эди. Унинг бошчилигидаги делегация аввалроқ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси, шунингдек, "Марказий ипподром" от спорти базаси, "Babos" от спорти клуби фаолияти билан ҳам яқиндан танишган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг