UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

08 мар 08:47
Янгиликлар

От Спорти

Осиё от спортининг келажакдаги устувор режалари Тошкентда муҳокама қилинди

Теглар :  От спортиAEF
Тошкентда Осиё от спорти федерациясининг (AEF) Бош ассамблеяси ўтказилди.

"InterContinental Hotel Tashkent" меҳмонхонаси мезбонлик қилган тадбирда ташкилот президенти шайх Ҳамад ибн Али Ал Аттия, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамда AEF нинг Ижроқўм аъзолари иштирок этишди.

Ассамблея мобайнида ташкилотнинг сўнгги даврда олиб борган фаолияти барча кесимларда таҳлил қилиниб, келгуси режалар, хусусан, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик дастури кўриб чиқилди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 24 апрель - 5 май саналарида юртимизда ўтадиган “Миллатлар кубоги” ва “Жаҳон кубоги” мусобақалари ҳам йиғилиш муҳокамасининг кун тартибидан ўрин олди. Халқаро федерация мутасаддилари мамлакатимизнинг ушбу турнирларни юқори савияда ўтказишига ишонч билдирди.

Ўз ўрнида, Шаҳрулло Маҳмудов юртимиз деярли барча спорт турлари бўйича йирик мусобақаларни қабул қилишга тайёр экани, бунинг учун давлатимиз томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Бош ассамблея давомида ташкилотнинг минтақавий бўлимларига раҳбарлар сайланди. Қолаверса, 2026 йил Японияда ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш, шунингдек, келгуси Бош ассамблеяни ўтказишга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг