UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

27 авг 09:31
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Медалларимиз 28тага етди, ҳамон 10-ўриндамиз! (тўлиқ жадвал)

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари қизғин суратда давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг саккизинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси ғазнаси 6та медалга бойиди. Оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов терма жамоамизга олтинчи медални тақдим этди. 

Мусобақанинг 8-куни ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:

Олтин: 

Руслан Нуриддинов (оғир атлетика)


Кумуш: 

Омадой Отақўзиева (оғир атлетика)


Бронза:

Абдумалик Салимов (пенчак силат)

Садриддин Сайматов (каратэ)

Барно Мирзаева (каратэ)

Суҳроб Ходжаев (енгил атлетика).

Бугунги баҳслар олдидан терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича жами 28та медал билан жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоамиз ҳисобида 6та олтин, 11та кумуш, 11та бронза, жами 28та медал бор. 

Қозоғистон терма жамоаси 5та олтин, 8та кумуш, 28та бронза, жами 41та медалга эга бўлиб турибди. Ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 11-поғонадан жой олишган. 

Шу кунгача жами 175та медални қўлга киритиб улгурган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чин юрти вакиллари 78та олтин, 59та кумуш, 38та бронза медали билан тақдирланишган. 

Кучли учликда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жойлашишган. Ўттиз бешта давлат спортчиларига камида битта медал олиш насиб қилган. Йигирма саккизта мамлакат терма жамоалари ҳисобида эса камида бир нафар Осиё ўйинлари-2018 чемпиони бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 авг 14:10:49
muhit
Хаммага омад ёр бўлсин!!!
   
27 авг 11:35:57
Miraziz Davlatov
Xudo xohlasa fudbolchilarimiz chempion bulsa kuchli uchlikka kiramiz holi bokschilarimiz bor
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг