UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

03 июн 14:54
Янгиликлар

Қизиқарли!, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2030. Ўзбекистонда мусобақа мезбонлиги учун имконият қандай?

Теглар :  Осиё ўйинлари
Яхши биласиз, Ўзбекистон 2030 йилги XXI Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогарлик қилмоқда.

Бу бўйича 14 май куни Бош вазир томонидан "Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги 401-сонли қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга асосан "Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи" шакллантирилди ва унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раис этиб тайинланган. Гуруҳ таркибида Жисмоний тарбия ва спорт вазири, МОҚ президентидан тортиб, Тошкент ва Самарқанд ҳокимлари, турли вазирликлар, агентлик ва қўмиталар масъул ходимлари исм-шарифларини кўришимиз мумкин. 

Интернет тармоғидаги норасмий маълумотларга таянадиган бўлсак, ҳозирда 2030 йилги Осиё Олимпиадасини қабул қилиш учун 7 та мамлакат номзод сифатида кўрсатилган. Улар:

Ҳиндистон

Жанубий Корея

Малайзия

Филиппин

Таиланд

Хитой Тайпейи

Ўзбекистон

Мусобақа мезбонлиги учун бизга Филиппин ёки Ҳиндистон асосий рақобатчи бўлиши мумкин. Филиппин бунгача фақатгина 1954 йилги мусобақани қабул қилган ва шу йили Жанубий-Шарқий Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқчи. Бу орқали филиппинликлар нуфузли комплекс мусобақага қай даражада тайёр эканликларини кўз-кўз қилмоқчилар. Ҳиндистон эса 2026 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинлари, 2032 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилмоқчи. Шу муносабат билан ҳиндлар етарли инфратузилмани яратиб оладилар ва бу албатта етарлича устунлик беради. Бироқ, Ҳиндистон шу кунгача икки маротаба Осиё ўйинларига мезбонлик қилган. Осиё Олимпия Кенгаши эса мезбонни аниқлашда мусобақа георгафиясини кенгайтиришга алоҳида аҳамият беради. Бу борада устунлик ҳиндистонликларга қараганда бизда кўпроқ. 

Ўзбекистонда айни пайтда мезбонлик бўйича ҳукумат даражасида жиддий иш бошланган. Республика Бош вазири томонидан буюртманома имзоланганидан сўнг у Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилади. Шундан сўнг Ўзбекистонга мусобақани ўтказиш учун зарурий ҳужжатлар жўнатилади. Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида 2026 ва 2028 йилда синов тариқасида мусобақаларга мезбонлик қилмоқчи. 

Номзодлар орасида шубҳасиз Ўзбекистоннинг имконияти юқори. Чунки, бунгача Ўзбекистон хеч қачон Осиё ўйинларига мезбонлик қилмаган. Юқорида айтилганидек, мусобақа географияси кенгайиши учун ҳам Осиё Олимпия Кенгаши мазкур ўйинлар мезбонлигини юртимизга тақдим этиши мумкин. 

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан 2020 йил 10 январга қадар мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш, қўшимча инфратузилмаларни яратишга бўлган сарф-харажатларни, шунингдек, тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлил қилиш асосида таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиши лозим. 

Режага кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида умумий ҳисобда 30 000 кишини қабул қилишга мўлжалланган Олимпия шаҳарчалари бунёд этилиши лозим. Бу борада 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар якуний тўхтамга келинади. 

Агар Ўзбекистон Осиё ўйинлари мезбонлигини қабул қилишга эришса, бу биз учун ҳар томонлама фойдали бўлади:

-Ўзбекистонни дунёда янада яхшироқ таний бошлашади;

-Мамлакатимиз имиджи кўтарилади;

-Бу орқали Ўзбекистонда меҳмонхона, йўл, транспорт инфратузилмаси яхшиланади;

-Юртимизга қитъамизнинг кўплаб мамлакатларидан сайёҳлар келади, шу орқали туризм ривожланади ва бу Ўзбекистонга валюта кириб келишини таъминлайди;

-Шу баҳона Ўзбекистонда жаҳон стандартига жавоб берадиган спорт иншоотлари пайдо бўлади.

Ҳали Осиё ўйинлари Марказий Осиё мамлакатларининг хеч бирида ўтказилмаган. Агар қабул қила олсак, бу борада минтақамизда биринчи бўла оламиз. Қизиқ бўлади. Бунинг учун яна инглиз тилини яхши биладиган кўплаб ёшларимиз керак бўлади. Чунки, бундай ўйинларни ташкил этишда "волонтёр", ўзбекча қилиб айтганимизда кўнгиллиларнинг ўрни жуда катта бўлади. Айнан улар ташкилий масалаларда меҳмонларнинг асосий қисми билан ишлашади. 

Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ана шундай мусобақалардан сўнг бизни жаҳонда янада яхшироқ таний бошлашади. Сайёҳлар Ўзбекистон деган мамлакатни ўз кўзлари билан кўришга ошиқадилар. Мисол учун, 2018 йили Осиё ўйинлари давомида Индонезияга (айнан мусобақа сабаб) 200 000 дан ортиқ одам ташриф буюрган.  

Тўғри ушбу мусобақага мезбонлик қилиш каттагина маблағ талаб этади. Олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Энг аввалро аэропортларимизни мана шундай сайёҳлар оқимини қабул қила оладиган даражага олиб чиқиш лозим. Меҳмонхоналаримиз сервисини ҳам талаб даражасига кўтариш керак. Аниқ режа ва белгиланган мақсад асосида иш кўрилса буларни ҳам амалга оширсак бўлади. 


Азиз Тўхтамуродов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг