UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Дональд Трамп Хабиб Нурмагомедовни мақтади 0 07:30ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди 0 20:14Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 19:10Дастин Порье қайси жанг учун октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0

01 окт 08:05
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида давом этаётган соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирди.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида иштирок этяпти. Кеча ўтказилган баҳслардан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 5тага етди. Шулардан 3та олтин, биттаси кумуш, биттаси бронза медалидир.

Кеча самбо бўйича ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биттадан олтин ва бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди. -90 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Икромжон Йўлдошев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Аёллар ўртасидаги 56 кг вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева бронза медали билан тақдирланди. Мусобақалар якунланишига бир кун қолган бир пайтда терма жамоамиз 5та медал билан умумжамоа ҳисобида 11-ўриндан 9-поғонага кўтарилиб олди.

37та олтин, 32та кумуш, 36та бронза, жами 105та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндан жой олган Таиланд терма жамоаси ҳисобида 29та олтин, 21та кумуш, 27та бронза медали бор. Кучли учликка 11та олтин, 16та кумуш, 16та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Камбоджа ва Қатар терма жамоалари ўрин олишган. Жами 25та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. Ўттиз бешта терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга мусобақанинг илк кунларида уч нафар курашчимиз 2та олтин ва битта кумуш медалини тақдим этишганди. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланишган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг