UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Перейра: "Мен шиномонтажга қайтмоқчи эмасман" 0 15:39Арман Царукян – Хукер ҳақида: "Бундай рақибларга қарши жанг қилиш қийин" 0 15:17U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон? 0 14:52Жаҳон чемпионатининг илк кунида ёш самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритишди 0 14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0

30 сен 21:52
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. Бугун биттадан олтин ва бронза медалини қўлга киритдик

Шу кунларда Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида медаллар учун баҳсларга киришган. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 5тага етди. Шулардан 3та олтин, биттаси кумуш ҳамда бронза медалларидир.

Бугун самбо бўйича ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биттадан олтин ва бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди. -90 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Икромжон Йўлдошев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

У финал баҳсида қозоғистонлик Алибек Зекеновдан устун келди. Финалгача бўлган баҳсларда эса ливанлик Кевин Николаос, таиландлик Сонрам Женгхор, эронлик Ираж Амирханидан устун эканлигини амалда исботлади.

Самбонинг аёллар ўртасидаги -56 кг вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева бронза медали билан тақдирланди. У ярим финалда мезбонлар вакиласига ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса таиландлик Сасипилай Чайсангни таслим этди.  


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг